Шаҳарлар самодан ёритилади: Хитойда «сунъий Ой» яратилмоқда

  •   Saroy
  •  1219
  •  19.10.2018 14:46

Шаҳарлар самодан ёритилади: Хитойда «сунъий Ой» яратилмоқда

Хитой ҳукумати “Ерни ёритадиган йўлдош”ни ишга тушириш бўйича режасини маълум қилди.  2020 йилда ишга туширилиши мўлжалланган «суний Ой» ҳақиқий Ойдан саккиз баробар ёруғроқ бўлиб, тунда атрофни ёритиб туради.

Бундай йўлдош Ер юзасидаги диометри 10 дан 80 километргача бўлган ҳудудни ёрита олади. Ёритиладиган ҳудудни бир неча километр аниқликда белгилаш мумкин. Сунъий йўлдошдан тунда Ойга қўшимча сифатида фойдаланса бўлади.  Ихтирочиларнинг таъкидлашича, унинг ёруғи кўча чироғлари ўрнини бемалол босади. 

Аввал бошда, «Сунъий Ой»ни ишга тушириш режаси ҳақидаги янгиликни Хитой   аэрокосмик илмий-техника корпорацияси вакили маълум қилганди. Шундай ёритиш йўлдошини ҳеч бўлмаганда, Чэнду шаҳри осмонига ўрнатиш режалаштирилмоқда, дейилади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Хитой орбитага “Яогань-29” сунъий йўлдошини учирди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!