Шаҳодат калимаси туширилган iPhone

Шаҳодат калимаси туширилган iPhone

Қурилмаларга турли хил қимматбаҳо безаклар бериб, уларнинг ҳашаматли моделларини яратувчи Caviar бренди мусулмонлар учун iPhone 13 Pro ва Pro Max смартфонлари Shahadah моделини тақдим қилди.

Расм муаллифи: Caviar

Credo коллексиясидан ўрин олган Shahadah смартфони Макка, Дамашқ ва Мадина масжидларининг архитектурасидан илҳомланиб тайёрланилган бўлиб, у 24 каратлик олтин нақшлар билан безатилган, ўртасига мусулмон маданияти рамзи бўлган ярим ой туширилган ва ана унинг ичига мусулмон эътиқоди рамзи бўлган шаҳодат калимаси ўйиб ёзилган.

Расм муаллифи: Caviar

Фақатгина 99 нусхада чиқарилган iPhone 13 Pro Shahadah моделининг 128GB хотиралиси нархи $7 560 этиб белгиланган. Худди шу модел ва хотирадаги iPhone 13 Pro Мах эса $8 110 туради.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 13 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.