Sharp энг ромсиз смартфон билан Европага юриш қилмоқчи

  •   DiMaX
  •  1367
  •  15.12.2017 12:58

Sharp энг ромсиз смартфон билан Европага юриш қилмоқчи

Шу йилнинг кузида Sharp компанияси Хитойда ўзининг ромсиз экранли Sharp Aquos S2 моделини тақдим этган эди. Гарчи бу смартфон яхши сотилмаган эса-да, японлар умидларини сўндиришмаяпти, деб ёзади GizmoChina.

ЎҚИНГ: Sharp Aquos S2: япон технологияси ўртача нархда

Компаниянинг уяли қурилмалар бизнеси раҳбари Луо Жоншен сўзларига кўра, келаси йилнинг январидаёқ улар экрани олд панелни рекорд даражада тўлиқ эгалловчи девайсни тақдим этишмоқчи. Хабарга кўра, янги смартфон рақобатчиларидан 3-6 ойга илгарилаб кетади.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий ромсиз смартфон қанақа бўлишини Sharp кўрсатиб қўймоқчи!

Яқинда Sharp бош директори Таи Жен-ву компания смартфонларини Европа бозорига қайтариш режасини маълум қилган эди. Мазкур қурилмалар туркумини Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида намойиш этишмоқчи.

Мазкур девайсларда асосий урғу смартфонсозликдаги бош трендлардан бири – томонлари ўзаро 18:9 нисбатидаги экранларга қаратилади. Янги гаджетлар орасида FS8018 индексига эга модел ҳам мавжуд бўлиб, у аллақачон бенчмаркларда синовдан ўтиб ҳам улгурган.

Эҳтимол, ҳали экранларнинг ромсиз бўлиши трендга айланмасидан анча олдин ҳам Aquos Crystal ромсиз смартфонларини ишлаб чиқарган Sharp компанияси яна урфдан бир қадам олдинга чиқиб олишни кўзлагандир.

ЎҚИНГ: Бармоқ изи сканери 4K-дисплей остига жойланган илк смартфон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.