Sharp компанияси саккиз ядроли Aquos Xx3 mini моделини тақдим қилди

Sharp компанияси саккиз ядроли Aquos Xx3 mini моделини тақдим қилди

Япониянинг Sharp компанияси смартфон саноатига жадал суръатлар билан кириб келишга қатъий қарор қилган кўринади. Яқин орада у ҳатто инновацион рамкасиз смартфон прототипини намойиш қилишга улгурганди.

Бу гал компания  Aquos сериясидаги Android 7.0 Nougat версиясида ишлайдиган Aquos Xx3 mini моделини тақдим этди.

Гаджетга саккиз ядроли 1,5 ГГц частотада ишлайдиган Snapdragon 617 процессори ўрнатилган, 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотирага эга. Aquos Xx3 mini 21 МПли асосий ва 8 МПли олд камера билан таъминланган. Wi-Fi a/b/g/n/ac, GPS ва Bluetooth 4.2 модулларини қўллаб-қувватлайди.

Моделга Full HD форматидаги 4.7-дюймли  IGZO-дисплей ўрнатилган. Дюймдаги пикселлар сиғими – 469 ppi. Смартфон 2400 мА/ст сиғимидаги батареядан қувватланади.Шунингдек, унда 4G ва NFC функциялари ҳам кўзда тутилган.

Aquos Xx3 mini 2017 йилнинг февралида сотувга чиқарилади. Нархи ҳақида маълумот берилмаган.