Sharp OLED дисплейларни тайёрлаш учун 566 млн доллар сармоя сарфламоқчи

Sharp OLED дисплейларни тайёрлаш учун 566 млн доллар сармоя сарфламоқчи

Япониянинг дисплей ва электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Sharp фирмаси келажакда iPhone телефонларида ишлатиладиган OLED экранларни ишлаб чиқиш учун 566 млн доллар сармоя сарфлашни режалаштирган. Бу Япония фирмасининг Тайваннинг Foxconn компанияси назоратига ўтгандан кейин амалга оширадиган энг йирик лойиҳаcи бўлади.

OLED дисплейларни тайёрлайдиган биринчи пилот-линиялар Япониянинг Осака ва Мие префектурасидаги заводларга ўрнатилади. Янги турдаги дисплейларни Sharp 2018 йилда ялпи тарзда ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.

sm.as-2.750

Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг Foxconn компанияси шу йилнинг август ойида Sharp’нинг назорат акциялари (66,07%) тўпламини 3,8 млрд АҚШ долларига харид қилган эди. Эндиликда япон фирмаси Foxconn томонидан тўлиқ назорат қилинади.

Bloomberg нашрида берилган хабарга кўра, Apple компанияси Sharp билан ҳозирда OLED панелларни харид қилиш борасида муҳокамаларни бошлаб юборган. Келишув натижаси япон фирмасининг буюртма қилинадиган йирик миқдордаги OLED дисплейларни ишлаб чиқариш қобилиятига чамбарчам боғлиқ бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!