Шарпа трейдерлар: фирибгарлар пулингизни умаришнинг янги усулини қўлламоқда

  •   Saroy
  •  1966
  •  28.07.2018 17:00

Шарпа трейдерлар: фирибгарлар пулингизни умаришнинг янги усулини қўлламоқда

Гарчи, ҳозирда криптовалюта васвасаси бироз тинган бўлсада, оддий фуқаро учун улар ҳали ҳам қандайдир сирли ва ўзига тортувчи оҳанграбо бўлиб туюлади. Фирибгарлар учун эса айнан шу керак.

Одатда жиноятчилар телефонингизга қўнғироқ қилиб (телефон рақамингизни қандай билишган – бу алоҳида мавзу), сизга катта даромад ваъда  қилади ва бунинг учун сиздан ҳеч бир ҳаракат талаб этилмаслигини қўшиб қўяди. Аслида шу гапнинг ўзи сизни хушёр торттириши керак, чунки бунақаси фақат эртакларда бўлади ёки сизни алдаб, пулингизга эга бўлиш учун қилинади.

ЎҚИНГUzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Фирибгарлар қўнғироқ қилиб банкдаги жамғармангизни “профессиональ трейдерларга» беришингизни сўрайди. Орқасидан, трейдерлар сизнинг пулингизни криптовалютага жойлаштиришини, чунки ҳозирда мазкур бозор тез ўсаётганини ва топган даромадингиздан бир икки фоиз олишини қўшиб қўяди.

«Ўтган йили декабрда битлар 20000 доллар турарди, энди сотиб олиш учун айни вақт келди, чунки у яна қимматлашишда давом этади», — улар тахминан шундай гаплар билан “мижозларини” қурбонликка тайёрлайдилар.

Агар сиз бу таклифга рози бўлсангиз, сизга уларнинг “компания”сида ҳисоб очишингизни ва смартфонга илова ўрнатиб криптовалюта йиғишни бошлашингизни сўрайди. Агар ушбу дамда сизнинг пулингиз бўлмаса, улар сизга кредит расмийлаштиришга ҳам ёрдам бериши мумкин. Чунки уларнинг гапларига қараганда, сиз кредитни янги даромад билан кўз очиб юмгунча қоплай оласиз. Амур вилоятида бир фуқаро билан худди шундай воқеа содир бўлди. У тез бойиб кетиш дардида қарийб ярим миллион рубль пулини криптовалюта фирибгарларига бериб юборди.

ЎҚИНГ:Эски қўшиқ янгича оҳангда: Россияда телефон фирибгарлари ўз қурбонларини янгича усулда овламоқда

Шундак кейин «трейдерлар» пулингизни криптовалюта биржасига жойлаштириш жараёнини бошлайди. Улар бу борада муваффақият қозанадими ёки йўқми, сиз учун натижа бир хил тугайди: «Биржада қулаш содир бўлди, биз бунақасини аввал ҳеч кўрмаган эдик, агар сиз яна озроқ пул берсангиз барча йўқотилган маблағларни қайтариб оламиз». Кейинги сафар ҳам натижа шундай бўлишини билиш қийинчилик туғдирмаса керак. Чунки, трейдерлар сизнинг пулингиз учун ҳам, биржадаги воқеа учун жавобгар эмас. Шундай экан, уларга  нисбатан ҳеч қандай даъво қилолмайсиз.

Орамизда  «криптовалюта» ва «биткоинлар» сўзини эшитганда эс-хушини йўқотадиганлар истаганча топилади: бир қиз “йирик биржа вакилига” паспортининг фотосуратини ҳамда банк картасини жўнатади.  Фирибгарлар содда одамларни  ўзлари ҳоҳлаган кўйга солади, ҳатто уларни мобил қурилмаларида криптовалюта ҳамёнини тўғрилаб олиш баҳонасида турли ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилади.

Бундай «трейдер»ларнинг  “мижозлар” кўлами жуда  кенг: бир ойда 5-7 минг кишининг бошини қотиришга улгиришади, уларнинг тахминан ўн нафари қармоққа тушади. Рози бўлган “мижозга” криптовалюта бозорида савдо  мувафақиятли кетаётгани ҳақида қандайдир чизмалар ҳам жўнатилади, унинг кўз ўнгида вертуаль ҳисоби ошиб боради, унга жадваллар ва бошқа кўплаб хурсанд қиладиган нарсалар кўрсатилади, орада фирибгар ўз ҳисобига яна озроқ пул ўтказишни ҳам сўрайди. Қачонки, жиноятчилар “мижозни” охиригача соғиб бўлганини тушиниб етгач, ҳисоб шу заҳотиёқ нолга туширилади ва "мижоз" пулини бошқа ҳеч қачон кўрмайди.

«Криптовалюта биржа»сидан қўнғироқ қилувчилар сизнинг банк картангиз маълумотларини, (гўя криптовалюта ҳамёнини очиш учун керак деб) СМС-тасдиқлов кодларини ҳужжатларингиз сканер нусхаларини сўраб олиши, ҳатто кредит олишга ҳам кўндириши мумкин. Кредитингизни ҳам олиб қўйгандан кейин сиз “моҳир трейдер” учун кредитни тўлаб юришингизга тўғри келади. Шундай экан кўрмаган-билмаган одамларга ишонаверманг,  хушёр бўлинг, дея алоҳида таъкидланади ушбу хабарда.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.