Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи инновацион кинотеатр лойиҳаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи инновацион кинотеатр лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни Термиз шаҳрида «Киномобиль» – Ўзбекистондаги биринчи инновацион кинотеатр лойиҳаси тақдимотида қатнашди. Лойиҳа ташаббускори “Cinema  Servis" МЧЖ бўлиб, лойиҳа Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Кўчма кинотеатр MAN автомобили негизида ишлаб чиқилган, иситиш ва вентиляция тизими билан жиҳозланган. Томошабинлар фильмларни Dolby 5+1 товуш тизими билан 2D ва 3D форматларида томоша қилиши мумкин. Мобил кинотеатр 30 дақиқа ичида ишга тушади ҳамда 80 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу инновацион лойиҳа юртимизнинг олис ва чекка ҳудудлари аҳолиси, айниқса, болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимизга республикамиз ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумот берилди. 

ЎҚИНГ: Бойсунда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!