Шавкат Мирзиёев: Тошкент юқори технологиялар ривожланган йирик халқаро марказга айланади

Шавкат Мирзиёев: Тошкент юқори технологиялар ривожланган йирик халқаро марказга айланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев бугунги глобаллашув даврида иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб этиб, бизнес учун қулай шароитлар яратиб бераётган шаҳарлар жадал ривожланаётгани, Тошкент шаҳрини эса юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, банк, молия, суғурта ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатадиган йирик халқаро марказга айлантириш зарур эканлигини таъкидлаб ўтган.

Президент шаҳар атрофи саноат зоналар, шаҳар ичи эса инновацион ҳудуд бўлиши кераклигини айтган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев лойиҳалар билан танишиш чоғида ижтимоий соҳа, қурилиш ва коммунал тармоқларини ривожлантириш, аҳоли ва туристлар учун қулайликларни кўпайтириш бўйича ҳам истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб берган. 

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда биринчи марта молиявий технология маркази очилди