Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

  •   DiMaX
  •  3682
  •  29.10.2020 11:58

Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

Куни кеча юртимиздаги уяли алоқа операторларидан бирининг бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинган эди. Энди эса Mobiuz ва Perfectum уяли алоқа операторлари босқичма-босқич хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

ЎҚИНГ: Мобил оператор янги хизмат ва 100 фоизгача чегирма эълон қилди!

Айни пайтда давлат Mobiuz операторининг тўлиқ ва Perfectum операторининг 65 фоиз улушига эгалик қилади. Иккала актив ҳам манзилли ўқув дастурлари орқали оммавий ким ошди савдосида сотиладиган активлар рўйхатига киритилган.

Ҳужжатда айтилишича, ушбу ва бошқа компанияларда давлат улушини сақлаб қолиш илғор технологияларни жорий этишга, меҳнат унумдорлигини оширишга, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратишга халақит бермоқда.

Ucell уяли алоқа оператори давлат иштирокидаги, аммо корпоратив бошқарув, молиявий аудит ва операцион самарадорлиги ошириладиган компаниялар рўйхатига кирди.

Эслатиб ўтамиз, 2004 йилдан 2013 йилгача Mobiuz хусусий компания бўлган ва МТС бренди остида ишлаган. 2014 йилда UMS 49,9% давлат улуши билан яратилган бўлса, 2016 йилда давлат улуши 100% га етганди.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.