Шавкат Мирзиёев онлайн кинотеатрларни танқид қилди

  •   DiMaX
  •  638
  •  14.10.2020 15:21

Шавкат Мирзиёев онлайн кинотеатрларни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: киноларни интернетга чиқарган «қароқчи» жавобгарликка тортилди

Йиғилишда, жумладан, шу соҳага оид муаммолардан бири сифатида юртимизда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалганлиги танқид қилинди.

Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатимизда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.

– Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади, – деди Президент.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарлар ахборот берди.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!