Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

  •   DiMaX
  •  894
  •  17.05.2021 11:38

Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Биз аввалроқ эълон қилган мақолада маълумотларни энг кўп улашувчи 10 илова, ўз фойдаси учун маълумотларни тўпловчи 10 та илова, шахсий маълумотларни энг кўп кузатувчи 10 та илова ҳамда маълумотларни улашмайдиган 10 та илова рўйхатлари берилган. Интернетда эса iOS тизимидаги бир нечта оммабоп мессенжерларнинг янги рейтинги пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Facebook, TikTok, Telegram кабилар ўз серверларини Ўзбекистонга кўчирмаса, жавобгарликка тортилади!

Ушбу рейтингда турли мессенжерлар iPhone эгаларининг шахсий маълумотларини тўплаш даражаси бўйича сараланган. Мазкур рўйхат App Store ёрдамида тузилган – ушбу дўконда «App Privacy» – «Илова махфийлиги» бўлими мавжуд.

Рейтингда биринчи ўринни Signal мессенжери эгаллаган – фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари унга қизиқ эмас экан. Мазкур илова кишиларнинг шахсга оид маълумотларини реклама берувчиларга умуман сотмайди, чунки бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Зеро, бу лойиҳа грантлар ва хайриялар эвазига ўзини қоплаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марк Цукерберг ўзининг компаниясига қарашли Messenger ёки WhatsApp эмас, балки уларга рақобатчи – Signal мессенжерини ишлатиши фош бўлган эди.

ЎҚИНГ: Facebook ва Instagram сиз ҳақингизда нималарни билади?

Хулласи калом, «тишланган олмали» гаджетлар эгаларининг шахсий маълумотларига энг кам қизиқиши бўйича оммабоп мессенжерлар рейтинги қуйидагича кўринишга эга:

  1. Signal
  2. Skype
  3. Zoom
  4. Discord
  5. Telegram
  6. WhatsApp
  7. Facebook Messenger
  8. TikTok

Кўриб турганингиздек, рўйхатда энг охирги ўринда TikTok турибди – Дональд Трамп раҳбарлиги остидаги АҚШ ҳукуматининг хавотирлари ўринсиз эмас экан. Бу илова сизнинг браузерларингиз тарихи, электрон почтангиз, манзилингиз, айни пайтдаги жойлашувингиз, қурилмангизнинг ID рақами, сизнинг телефон рақамингиз ва яна бир қатор маълумотларингизга қизиқади.

ЎҚИНГ: TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган илк мусулмон давлат қайси бўлди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.