Шахсий виртуал маконингиз бўлади: ёлғиз ишлашни истайдиганлар учун

  •   Saroy
  •  498
  •  18.10.2018 10:47

Шахсий виртуал маконингиз бўлади: ёлғиз ишлашни истайдиганлар учун

Катта идораларда кишини асосий ишидан чалғитувчи кўплаб факторлар мавжуд. Суҳбатлар, қўнғироқлар, ҳамкасбларнинг у ёқдан бу ёққа юриши, шовқин ва шунга ўхшаш сабаблар. Яқинда ташқи дунёдан ҳимоялаш ва эътиборни фақат ишга қаратиш учун Wear Space шлеми яратилди.

Ушбу шлем одамнинг кўзлари нигоҳидан атрофни ёпиб туради ва уни фақат тўғрига қаратади, яъни  эътиборни асосий ишга жалб этади. Шахсий маконни яратишда қўшимча эффект сифатида шлемга шовқинни ўтказмайдиган қулоқчин ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари, шлем ҳамкасблар учун сизнинг айни дамда  иш билан бандлигингизга, яхшиси сизни безовта қилмасликка ҳам ишора беради.

ЎҚИНГ:IFA-2016: Alcatel автоном VR-шлемни тақдим қилди

Қулоқчинда Bluetooth орқали исталган мусиқани транслация қилиш мумкин. У бир зарядкадан кейин шовқин қайтаргичи билан бирга 20 соат ишлайди, деб маълум қилади The Verge ресурси.

Шлемни  Panasonic’нинг Future of Life деб номланган дизайн студияси ишлаб чиқмоқда, аммо маҳсулот ҳозирча улар номида эълон қилинмаяпти. Гаджетга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида японча сайтларнинг бирида краудфандинг кампанияси ишга туширилди. Лойиҳага  15 миллион  иена тўпланиши керак экан.

ЎҚИНГ:DeePoon M2 VR-шлемига смартфон ҳам, компьютер ҳам керак эмас

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!