Shazam шарт эмас: мусиқаларни энди Telegram орқали таниб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  4249
  •  28.12.2020 17:22

Shazam шарт эмас: мусиқаларни энди Telegram орқали таниб олиш мумкин!

Telegram мессенжерида турли ботлар ёрдамида айрим иловаларнинг функцияларини бажариш мумкин. Бугун биз сизни оммабоп Shazam сервисининг асосий вазифасини уддалай оладиган бот билан таништирмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Shazam’нинг кераги йўқ: Google Assistant энди хиргойи ва ҳатто ҳуштак бўйича ҳам қўшиқни топиб беради!

Ушбу бот SongID деб номланган бўлиб, ундан фойдалансангиз, смартфонингизни Shazam ёки SoundHound каби иловалар билан банд қилиб ўтиришнинг умуман кераги бўлмайди.

Ботнинг ишлаш усули жуда содда: Telegram’даги овозли хабар ёзиш тугмачасини босиб туриб, мусиқа/қўшиқдан парча ёзиб олиб унга юборасиз. Ўртача 10-14 сониялик парчани жўнатганингиздан сўнг бот сизга қўшиқ ҳақидаги маълумотни, яна уни тинглаш учун стриминг-сервислардаги манзилларини ҳам юборади.

SongID қўшиқларни деярли ҳамиша тўғри топа олади, буниси ўша қўшиқнинг интернетда танилганлик даражасига ҳам боғлиқ. Имкон қадар қўшиқнинг нақороти куйланган жойини юборган маъқул – айни шу жойидан таниб олиш осонроқ. Шунингдек, ботга юбориладиган аудионинг сифати, тиниқлиги ва бегона шовқинлар бўлмаслиги ҳам аҳамиятга эга.

Ботнинг камчиликлардан бири – аниқланган қўшиқни тўла ҳолида тинглаб кўриш учун оқимли аудио сервисини белгилаб қўйиш имкони йўқлигидир. Одатда у композициянинг Spotify, Deezer ва YouTube сервисларидаги манзилини беради.

ЎҚИНГ: ТОП-100: Энг кўп хиргойи қилинувчи қўшиқларни Google эълон қилди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!