Shazam’нинг кераги йўқ: Google Assistant энди хиргойи ва ҳатто ҳуштак бўйича ҳам қўшиқни топиб беради!

  •   DiMaX
  •  3419
  •  16.10.2020 12:45

Shazam’нинг кераги йўқ: Google Assistant энди хиргойи ва ҳатто ҳуштак бўйича ҳам қўшиқни топиб беради!

Смартфон эгалари, айниқса ёшлар хуш кўрадиган Shazam иловаси бирор қўшиқдан парча «эшитиб», унинг номи ва бошқа маълумотларини топиб бериши билан машҳур. Лекин бундан уч йил аввал унинг асосий функциялари Google Assistant овозли ёрдамчисига ҳам жорий этилганидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект баҳси: овозли ёрдамчилардан қай бири энг ақлли?

Google куни кеча ўзининг ушбу виртуал ёрдамчисидаги қўшиқни аниқлаш функциясини такомиллаштирди. Энди бирор қўшиқ ҳақида маълумот топиш учун айнан ўша қўшиқнинг расмий ижросидан парча ҳам шарт эмас. Қўшиқнинг сўзларини билганингизча унинг мусиқасига солиб хиргойи қилсангиз, ёки ҳатто ўша оҳангга ўхшатиб ҳуштак чалсангиз ҳам Google Assistant уни интернетдан топиб бера оладиган бўлди!

Google дастурчиларининг таъкидлашларича, овозли ёрдамчига олдин «Бу қанақа қўшиқ?» дейиш ёки экрандаги овозли қидирув тугмачасини босиш, кейин эса 10–15 сония ўша қўшиқдан хиргойи қилиш ё ҳуштак чалиш кифоя. Шундан сўнг Google’нинг машинавий таълим алгоритми ўша оҳангга ва сўзларга мос келиши эҳтимолига кўра бир нечта қўшиқни топиб кўрсатади.

ЎҚИНГ: Селена Гомесни ҳам ортда қолдирган Instagram юлдузи ким бўлди?

Таклиф этилган натижалардан исталган бирини танлаб, қўшиқ ва унинг ижрочиси ҳақида маълумотлар олиш, таронанинг видеоклипини ва матнини топиш мумкин. Табиийки, бунинг учун ўша қўшиқ ва унинг маълумотлари Google тизимида индексациядан ўтган бўлиши лозим.

Компания сайтида маълум қилинишича, Google Assistant’нинг ушбу функцияси ҳозир iOS учун инглиз тилида, Android учун эса йигирмадан ортиқ тилларда амал қилмоқда. Келажакда қўшиқни оҳанги ва сўзлари бўйича излаш қункциясига бошқа тиллар ҳам қўшилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!