Шифокор огоҳлантиради: офис ёки уйда вирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган буюм...

  •   DiMaX
  •  382
  •  15.10.2020 17:36

Шифокор огоҳлантиради: офис ёки уйда вирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган буюм...

Коронавирус туфайли барчамиз тозаликка алоҳида эътибор берадиган, турли гаджетларимизни стериллаб турадиган бўлиб қолдик. Хўш, юқумли каслликлар юқтириб олиш мумкин бўлган предметлар орасидан қай бирида бу хавф энг юқори?

ЎҚИНГ: Телефон орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?

Россиялик шифокор, Подмосковье Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекционисти Ирина Шилкина бунга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, офисда (уйда ҳам) касаллик юқтириш мумкин бўлган энг хавфли буюм – клавиатура экан!

Фойдаланувчилар одатда компьютер клавиатураси тугмачаларини ва улар оралиқларини тез-тез тозалаб туришмайди, чунки бу бошқа гаджетларни тозалашдан кўра мураккаброқ. Шу боисдан у энг кирли предмет ҳисобланади ва ундан касаллик юқиши эҳтимоли ҳам анча юқори. Унинг клавишларида касалликка олиб келувчи бактериялар, вируслар ва микроблар тўпланиб ётади, шу жумладан коронавирус йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Эксперт маслаҳатига кўра, компьютер олдига ўтириш ва клавиатура ишлатишдан олдин ҳам, кейин ҳам қўлларни албатта совунлаб ювиш шарт. Шунингдек, клавиатура билан ишлаш жараёнида, орада бирор нима еб ўтириш ҳам хавфли, дейди у.

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.