Шилқимлик қилгани учун 48 нафар Google ходими ишдан ҳайдалди

  •   DiMaX
  •  615
  •  27.10.2018 16:13

Шилқимлик қилгани учун 48 нафар Google ходими ишдан ҳайдалди

Шу кунларда Google компанияси бош директори Сундар Пичаи ўз ходимларига йўллаган мактуб The Washington Post нашрининг қўлига тушиб қолган. Унда ёзилишича, шилқимона ҳаракатлари учун кейинги икки йил ичида 48 нафар ходим ўз вазифасидан озод қилинган.

ЎҚИНГ: Google ходимлари учун «Don’t be evil» шиори ўз аҳамиятини йўқотяптими?

С.Пичаи ишидан бўшатилган 48 ходимдан 13 нафари катта менежерлар эканини айтган. Шунингдек, унинг ёзишича, компания ишчиларнинг номуносиб ҳаракатлари учун жавобгарликни оширади, зеро, Google ўз ходимларининг иш жойидаги хавфсизлигига жуда жиддий қарайди.

«Сизни ишонтирамизки, шилқимлик ёки нолойиқ хатти-ҳаракат ҳақидаги ҳар бир шикоятни текшириб чиқамиз, суриштирув ишларини олиб борамиз ва чоралар кўрамиз», – дея таъкидлаган Google раҳбари.

ЎҚИНГ: Ишдан ҳайдалган Google ходими компанияни тарихнинг зулмкор лагерларидан бирига ўхшатди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!