Шимолий Қутб доирасида Galaxy S20+ ўз кучини кўрсатди (+видео)

Шимолий Қутб доирасида Galaxy S20+ ўз кучини кўрсатди (+видео)

Christou Visuals жамоаси Шимолий қутбдаги Лофотен архипелагига бориб, Samsung Galaxy S20+ флагманининг 8К видео олиш имкониятларини синовдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S20 оиласи смартфонлар орасида биринчи бўлиб 8K видео олиш имконига эга илк қурилмалардир.

Видеони тасвирга туширишда смартфоннинг тизим Камера иловасидан фойдаланилган, бироқ баъзи кадрларни муҳрлашда стабилизатор мосламадан фойдаланилган. Фон мусиқаси ҳам постановка ишларида қўшилган.

Лофотен аҳоли истиқомат қилувчи энг шимолий минтақалардан бўлиб, Артика доирасининг 169 километр ичкарисида, Шимолий Қутбдан эса 2 420 км узоқликда жойлашган. Ушбу гўзал ҳудуднинг мафтункор табиатидан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун 8K телевизоримиз йўқлиги чатоқ бўлди-да...

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.