ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

  •   DiMaX
  •  4357
  •  18.01.2021 12:10

ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Tesla электромобилларининг ўзига хосликларидан бири – компаниянинг ўзи ишлаб чиққан автопилот тизимидир. У инсон бошқарувисиз ҳам машинани ҳайдашга қодир (видео), бунда тизим атрофдаги турли тўсиқларни ва объектларни аниқлаб, уларни айланиб ўта олади.

ЎҚИНГ: Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

Tesla автопилоти шу қадар мукаммал эканки, ҳатто инсон кўзига кўринмайдиган объектларни ҳам аниқлай олар экан. Куни кеча юз берган ғалати воқеа бунинг исботидир.

Tesla Model Y электрик кроссоверини ҳайдаб кетаётган киши қабристон ёнидан ўтаётганида, автопилот тизими бирданига машинани тўхтатиб, олдинда одам борлигини экранда кўрсатган. Ҳайдовчи ҳайрон қолган – чунки яқин орада бирорта тирик жон йўқ эди-да! Экранда акс этган шарпа тағин бир неча марта пайдо бўлган ва кейин ортига бурилиб кетган.

Мана, ўша жараёндан ҳайдовчининг ўзи смартфонида олган видеотасвирни томоша қиламиз:

Ҳайдовчининг кўзига кўринмаган «одам» кетганидан сўнг автопилот тизими автомобилни блокдан чиқарган ва юришда давом этган. Ўтакаси ёрилган ҳайдовчи эса шу заҳотиёқ тезликни ошириб, бу ерни тарк этган.

Видеолавҳа интернетга чиққач, турлича талқинлар бўлган – айримлар буни арвоҳ деса, қолганлар тизим хатолигига йўйишган. Баъзи юзерлар эса ушбу ҳайдовчидан яна бир бор ўша ердан ўтиб кўришни сўрашган. Аммо Tesla Model Y эгаси қаттиқ қўрққани учун иккинчи марта у ердан ўтмасликка қарор қилган.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!