Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

  •   DiMaX
  •  2344
  •  13.09.2019 13:53

Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Android 10 операцион тизим талқини тақдим этилгач, расман унгача янгиланувчи смартфонлар рўйхатини эълон қилганмиз. Бироқ ушбу дастурий таъминот асосида айрим смартфонлар учун аллақачон норасмий прошивкалар тайёрлашмоқда.

ЎҚИНГ: LineageOS ёрдамида эски русумлардаги смартфонларга ҳам Android 9 Pie ўрнатамиз! (+юклаб олиш учун ҳаволалар)

Жумладан, Ўзбекистонда энг оммалашган брендлардан бири – Xiaomi смартфонларидан айримлари учун ҳам Android 10 базасида прошивкалар тайёрланган. Бироқ улар норасмий бўлгани учун, уларнинг ишлашида хатоликлар учраб туради. Тағин, мазкур прошивкалар «қўлда» ўрнатилади ва бу ишни фақат тажрибали усталарга ишонган маъқул.

Хулласи калом, қуйидаги смартфонлар учун Android 10 асосида ишлаб чиқилган LineageOS прошивкалари чиққан бўлиб, қуйидаги рўйхатда смартфон номига ўрнатилган ҳавола орқали унинг прошивкасини юклаб олиш саҳифасига ўтса бўлади:

  1. Xiaomi Mi 6
  2. Xiaomi Mi 8
  3. Pocophone F1
  4. Xiaomi Redmi Note 5
  5. Xiaomi Redmi 5 Plus
  6. Xiaomi Mi A2
  7. Xiaomi Mi Mix 2
  8. Xiaomi Mi Mix 2S

Айтиш керакки, Android 10 базасидаги расмий прошивкалар ҳозирча фақат Google Pixel, Essential Phone, Xiaomi Redmi K20 Pro (сотиб олиш), OnePlus 7 ҳамда OnePlus 7 Pro смартфонлари учунгина тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!