Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

  •   DiMaX
  •  2096
  •  18.09.2019 15:17

Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Google компанияси Android 10 операцион тизим талқинини намойиш этган, расман унгача янгиланувчи смартфонлар рўйхати ҳам маълум. Бироқ қизиқувчан дастурчилар турли смартфонлар учун унга асосланган норасмий прошивкаларни тайёрлаб тарқатишмоқда.

ЎҚИНГ: Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Очиқ код лойиҳаси – Android Open Source Project (AOSP) доирасида аллақачон бир қатор смартфонлар учун ўнинчи авлод операцион тизим базасидаги LineageOS прошивкалари тайёрланган. Улар сафига энди «Хитойча Apple»нинг яна тўртта русумдаги қурилмаси қўшилди.

Қизиғи шундаки, бу галги смартфонлар орасида Xiaomi’нинг анча эски моделлари – 2013 йилги Mi 3, ундан кейинги йили чиққан Mi 4 ҳамда Mi 4 LTE ҳам мавжуд. Ушбу учта русумлардаги смартфонлар эгалари Android 10 базасидаги LineageOS прошивкаларини юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

Android 10 асосидаги норасмий прошивка янги ишлаб чиқилган тўртинчи модел эса «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфони (сотиб олиш) бўлиб, мазкур қурилма учун дастурий таъминот саҳифасига ушбу ҳавола ёрдамида ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур прошивкалар норасмий бўлгани учун, уларнинг ишлашида хатоликлар учраб туради. Тағин, улар «қўлда» ўрнатилади ва бу ишни фақат тажрибали усталарга ишонган маъқул.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 Lite расман тақдим этилди – кутилганидан арзон, лекин...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!