Shrink Me – сурат сифатини сақлаганча ҳажмини кичрайтириб берувчи бепул сервис!

  •   DiMaX
  •  3160
  •  04.09.2018 18:22

Shrink Me – сурат сифатини сақлаганча ҳажмини кичрайтириб берувчи бепул сервис!

Фотоаппаратлар ва смартфонлар камералари тобора такомиллашиб, катта мегапикселли суратлар олишга қодир бўлиб бормоқда. Уларда олинган расмлар эса сифатли бўлишдан ташқари, шунга мос ҳолда ҳажмиям катта бўлаётир.

ЎҚИНГ: Топ-10: 2018 йилнинг кучли камерафонлари ва юртимиздаги нархи

Ҳажми бир неча юз мегабайтни ташкил этувчи суратнинг эса смартфон хотирасида кўпроқ жой эгаллаши ноқулай. Тағин, уни почта ёки бирор мессенжер орқали узатиш, ижтимоий тармоққа жойлаш анча қийин бўлиб, трафикни ҳам «еб қўяди».

Бу каби масалаларда сизга ёрдамга келувчи Shrink Me онлайн-сервисини тавсия этмоқчимиз. У нафақат сурат-файлларнинг ҳажмини ихчамлаштириб беради, балки бунда уларнинг оригиналидаги тасвир сифатини ҳам сақлаб қолади! Сиз шунчаки браузерда https://shrinkme.app/ манзилига кирасиз ва унга график файлларни юклайсиз. Бунинг учун ўша файлни сичқонча билан «ушлаб олиб», сервис бош саҳифаси марказидаги шаклга ташлайсиз. Ёки ўша шакл остидаги «Танлаш» – «Select» тугмачасини босиб, сурат-файлнинг турган жойига бориб уни танлайсиз. Кейин эса сервис уларнинг ҳажмини оптималлаштириб беради, уни саҳифанинг пастидаги «Сақлаш» – «Save» тугмачасини босиш орқали керакли жойга сақлайсиз.

Shrink Me онлайн-сервиси файлингизнинг номини ҳам ўзгартирмаган ҳолда, ҳажми кичрайтирилган версиясини ZIP-архив ичида сизга тақдим этади.

Яна бир ўта муҳим жиҳат: исталган браузерда https://shrinkme.app/ сервисига бир марта кирсангиз, у ўзи кэшда сақланиб қолади. Кейинги гал эса унинг хизматидан фойдаланиш учун сизга интернет ҳам керак бўлмайди! Яъни, Shrink Me офлайн режимда ҳам ишлайверади! Бунақа имкониятни, тағин текинга ҳар ким ҳам тақдим этавермайди, нима дедингиз?

ЎҚИНГ: iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Хўш, натижа қандай?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!