Шу ҳафтадаёқ тақдим этилаётган Redmi K30 Ultra жиҳатлари ва «жонли» суратлари TENAA’га чиқди

  •   DiMaX
  •  855
  •  03.08.2020 09:38

Шу ҳафтадаёқ тақдим этилаётган Redmi K30 Ultra жиҳатлари ва «жонли» суратлари TENAA’га чиқди

Xiaomi компаниясининг арзончи бренди остидаги янги – Redmi K30 Ultra смартфони аллақачон ишлаб чиқарила бошлагани ҳақида ёзган эдик. Энди эса унинг «жонли» расмлари ва хусусиятлари Хитойнинг TENAA агентлиги маълумотлар базасида пайдо бўлди!

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra ҳам тайёр: Xiaomi президенти уни ўғринча суратга олиб кўрсатди!

Унга кўра, Redmi K30 Ultra диагоналига 6,67 дюймлик, тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик бўлган AMOLED-экран билан жиҳозланган. Redmi K30 Ultra корпусининг ўлчамлари 163,3х75,4х9,1 миллиметрга, вазни эса 213 граммга тенг.

Смартфон аккумуляторининг ток сиғими 4400 мА/соатга тенг. Компания уни тезкор хотираси 6 ва 8, доимий хотираси эса 128, 256 ва 512 гигабайтлик вариантларда таклиф этади.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Redmi K30 Ultra олд камераси 16 мегапикселлик, бош камераси эса 64 + 20 + 8 + 8 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади.

Мазкур смартфонда максимал такт частотаси 2,6 ГГц бўлган саккиз ядроли процессор қўлланмоқда. Бу MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 ёки Dimensity 1000 Plus русумли чипсети бўлса керак.

Инсайдерларга кўра, Redmi K30 Ultra премьераси шу ҳафтанинг ўзидаёқ бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Redmi бренди эртага – 4 августдаёқ бошқа бир, арзон смартфонини намойиш қиляпти.

ЎҚИНГ: Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!