Шу ойдаёқ EMUI 10.1’гача янгиланувчи глобал Huawei ва Honor смартфон ҳамда планшетларининг расмий рўйхати

  •   DiMaX
  •  720
  •  18.06.2020 17:15

Шу ойдаёқ EMUI 10.1’гача янгиланувчи глобал Huawei ва Honor смартфон ҳамда планшетларининг расмий рўйхати

Huawei компанияси аввалроқ EMUI 10 график қобиғини қабул қилувчи смартфонларини расман айтган эди. Энди эса у шу ойнинг ўзидаёқ EMUI 10.1 талқинигача янгиланадиган қурилмалари рўйхатини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Huawei тарихда илк бор Samsung’ни қувиб ўтиб, 1-рақамли смартфонсозга айланди!

Бу ерда гап компаниянинг хитойча эмас, балки айнан глобал версиядаги смартфонларига келадиган янгиланишлар ҳақида кетяпти. Honor брендига мансуб моделларда бу Magic UI 3.1 график қобиқ талқини бўлади.

Шундай қилиб, жорий ойда ушбу русумлардаги қурилмалар эгалари янги график қобиқни ўратиб олишлари мумкин бўлади:

  1. Huawei P30;
  2. Huawei P30 Pro;
  3. Huawei Mate 20;
  4. Huawei Mate 20 Pro;
  5. Huawei Mate 20 RS Porsche Design;
  6. Huawei Mate 20 X;
  7. Huawei Mate 20 X (5G);
  8. Huawei Nova 5T;
  9. Huawei Mate Xs;
  10. Huawei P40 Lite;
  11. Huawei Nova 7i;
  12. Huawei Mate 30;
  13. Huawei Mate 30 Pro;
  14. Huawei Mate 30 Pro 5G;
  15. Huawei MatePad Pro;
  16. Huawei MediaPad M6 10.8;
  17. Honor View 30 Pro;
  18. Honor 20;
  19. Honor 20 Pro;
  20. Honor View 20.

Янги прошивканинг ўзига хосликлари қаторида MeeTime видеоқўнғироқлар сервиси, Celia овозли ёрдамчиси, яхшиланган кўп ойнали режим ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.