Шу йил октябрь ойида IT-Парк қошида IT академияси очилади!

  •   DiMaX
  •  1060
  •  28.09.2019 14:17

Шу йил октябрь ойида IT-Парк қошида IT академияси очилади!

2019 йил 25 сентябрь куни «Digital Uzbekistan» форуми доирасида IT-Парк директори Фарҳод Ибрагимов унинг қошида IT академиясининг очилиши ҳақида, шунингдек, барча IT-марказларга тақдим этилиши мумкин бўлган имтиёзлари ҳақида эълон қилди. Бу хусусда IT-Парк расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: IT-Park Unbound билан ҳамкорликда FTAD ва TIP учун саралаш босқичини ўтказди!

Хусусан, ўз нутқини ўқув бўлимига қаратган ҳолда, Фарҳод Ибрагимов шу йил октябрь ойида IT-Паркда IT академиясининг биринчи курси очилишини, унда барча хоҳловчилар дастурлаш бўйича билим олишлари мумкинлигини айтди.

IT академиясининг асосий мақсади иш берувчиларнинг талабларига жавоб берадиган сифатли таълимни тақдим этиш, малакали мутахассислар ва ўқитувчиларни етиштириб чиқаришдир. IT академияси IT мутахассислари учун таълим дастурларини, технологик платформани ва нетворкингни бирлаштирган экотизимни яратмоқда.

Ҳар йили IT академияси дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, дастурий таъминотни синовдан ўтказиш, wеб-дизайн, бизнесни таҳлил қилиш соҳаларида камида 1500 та мутахассис етиштириб чиқаришни режалаштирмоқда. Турли хил мураккаблик даражасидаги ўқув курслари ҳам ўзбек тилида ўтказилади.

ЎҚИНГ: “Unbound”: Ўзбекистонда IT соҳасининг ривожланиши динамикаси Қозоғистонга қараганда яхшироқ ва тезроқ ривожланмоқда

«Биз Ўзбекистонни инсон капитали етарли бўлган майдон сифатида белгилаймиз. Бизнинг Республикамизда иқтидорли ёшлар жуда кўп, аммо уларнинг ҳаммасида ҳам билим олиш имконияти мавжуд эмас. Биз IT хизматларини экспорт қилиш билан шуғулланмоқчимиз, шунинг учун биз нафақат катта миқдордаги инсон капиталига, балки сифатли инсон ресурсларига эга бўлишимиз керак. IT-мутахассисларига талаб ҳар йили ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, битирувчилар сони кўпаймоқда, аммо бу етарли эмас. Агар биз чет эллик таниқли компаниялар бизда ўз ваколатхоналарини очишини ва IT маҳсулотларини экспортга чиқаришини истасак, биз хусусий секторни жалб қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикасининг IT-маҳсулотлари бозорига чиқарилаётган IT-мутахассисларнинг сони ва сифатини оширишимиз керак», – деди  IT-Парк директори.

Фарҳод Заирович бир неча бор таъкидлаганидек, 2019 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 589-сонли қарори чиққанидан сўнг, IT-Парк резидентларига бир қатор имтиёзлар ва преферентсиялар тақдим этилди. Хусусан, IT-Парк резидентлари 2028-йил 1-январгача барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек ягона ижтимоий тўловлардан озод қилинган. Ушбу қарорнинг муҳим томони шундаки, IT-ўқув марказлари IT-Парк резиденти мақомини олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!