Шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги Xiaomi смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлди

  •   DiMaX
  •  782
  •  26.06.2021 11:45

Шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги Xiaomi смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлди

«Хитойча Apple» бу йилнинг биринчи ярмида жуда кўп моделларда ақлли телефонлар тақдим этди ва самарали сотиб келмоқда. Аммо Xiaomi бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас...

ЎҚИНГ: Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

MIUI график қобиғининг кодларини синчиклаб ўрганган Xiaomiui никли инсайдер унда компания тайёрлаётган яна ўн учта русумдаги смартфоннинг кодли номларини топди.

Кўриб турганингиздек, улардан айримларининг баъзи хусусиятлари ҳам ошкор этилган. Шу тариқа, бу йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилиши кутилаётган Xiaomi смартфонларининг кодли номлари қуйидагича экан:

  1. evergo
  2. evergreen
  3. zeus
  4. cupid
  5. psyche
  6. pissaro
  7. pissaropro
  8. cygnus (экрани 90 герцлик, бош камера – 108 МПлик Samsung HMX, кенг бурчакли камера, 5 карра зумли телеобъектив, экраности камера бўлиши мумкин)
  9. bestla (64 МПлик Samsung GW3 камераси)
  10. hyacinth
  11. divine (экрани 90 герцлик, бош камера – 64 МПлик Samsung GW3, кенг бурчакли камера, 5 карра зумли телеобъектив, экраности камера бўлиши мумкин)
  12. lepus (экрани 90 герцлик, бош камера – 50 МПлик Samsung GN3, кенг бурчакли камера, 5 карра зумли телеобъектив, экраности камера бўлиши мумкин)
  13. Mercury (экрани 120 герцлик, бош камера 12 МПлик ва Pixel Binning технологияли, кенг бурчакли камера, 5 карра зумли телеобъектив)

Мазкур қурилмалар шу йилнинг сўнгигача Mi, Redmi ҳамда Poco брендлари остида намойиш этилади. Аммо уларнинг бозорга айнан қандай моделлар сифатида тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)