Шунчаки тармоқда қолиш эвазига 1000 мегабайтгача олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1242
  •  26.02.2021 10:02

Шунчаки тармоқда қолиш эвазига 1000 мегабайтгача олиш мумкин!

Mobiuz уяли алоқа оператори куни кеча бирданига иккита акция жорий этиб, 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширган эди. Энди эса у учта тариф режаси абонентлари учун «Plyusda bo‘ling!» акциясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

Ушбу акция 2021 йилнинг 25 февралидан то 25 май кунигача «Mobi 20», «Mobi 30» ҳамда «Mobi 40» тариф режаларидаги абонентлар учун амал қилади. «Plyusda bo‘ling!» акциясининг моҳияти шундан иборатки, абонент ўз ҳисоби нолга тушишига, рақами блокланиб қолишига йўл қўймаса бас – унга интернет-тўплам тақдим этилади!

Иштирок этиш учун абонент акция доирасида интернет-тўплам уланган санали, бошланиш ҳақидаги SMS-билдиришни олиши, доимо ижобий балансда қолиб, блокка тушмаган ҳолда, абонент тўловини ўз вақтида амалга ошириши керак.

«Plyusda bo‘ling!» акцияси учта турли хил интернет-тўпламли учта босқичдан иборат:

1-босқич – 500 МБ тўплам;

2-босқич – 700 МБ тўплам;

3-босқич – 1000 МБ тўплам.

Ҳар бир босқич, бошланганлиги ҳақидаги SMS-билдириш келган пайтдан бошлаб 30 кун давом этади.

Барча абонентлар иштирокни 1-босқичдан бошлашади ва шартлар бажарилганда иккинчи ва кейинги босқичга ўтишади. Блокка тушганда абонент биринчи босқичга қайтади.

Акция доирасидаги ҳар бир интернет-тўплам 10 кун давомида амал қилади ва олдинги ҳамда кейинги тўпламлар билан қўшилмайди.

«Plyusda bo‘ling!» акцияси шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди