Шварценеггернинг ёшлиги ижросидаги Predator: Hunting Grounds жанговар ўйинини 30 августгача бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  623
  •  27.08.2020 12:07

Шварценеггернинг ёшлиги ижросидаги Predator: Hunting Grounds жанговар ўйинини 30 августгача бепул ўйнанг!

Predator: Hunting Grounds ўйинини янада оммалаштириш мақсадида унга янги образ қўшишди. Бу – ўша машҳур «Йиртқич» («Хищник» – « Predator») фильмининг бош қаҳрамони, ёш Арнольд Шварценеггер ижросидаги Датч лақабли ҳарбий бўлади.

ЎҚИНГ: Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

Айтиш керакки, ҳозирги қиёфасидаги «Темир Арни» образи Predator: Hunting Grounds ўйинига май ойиданоқ қўшилган эди. Янги қўшилган Датч эса Шварценеггернинг айни кучга тўлган ёшлик давридан олинган.

Бундан ташқари, Predator: Hunting Grounds муллифлари ўйинга янги аудиторияни жалб этиш мақсадида уни вақтинча бепул қилишди. Яъни, PlayStation 4 приставкалари эгалари уни 27 августдан 30 августгача текинга ўйнашлари мумкин.

Демак, мана бу ҳавола орқали ўтиб, машҳур фильм асосидаги жанговар ўйинни ўзингиз синаб кўринг ва PlayStation 4 консолидан фойдаланувчи дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг!

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!