Сифатли сурат туширишда iPhone 12 билан беллаша оладиган смартфон топилди

  •   DiMaX
  •  1006
  •  31.07.2021 17:41

Сифатли сурат туширишда iPhone 12 билан беллаша оладиган смартфон топилди

Asus компанияси шу йил май ойида Zenfone 8 ҳамда Zenfone 8 Flip русумли намойиш этган эди. DxOMark лабораторияси экспертлари булардан биринчисини флагманини синовдан ўтказишди, деб ёзади xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Asus Zenfone 8'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу смартфон чиққанидаёқ «темир» қисмлари ва ихчамлиги билан эътиборга тушганди.  Энди синаб билишдики, «зенфон» фотосуратлар олиш бобида ҳам чакки эмас. Унча-мунчасидан зўр, ҳатто iPhone 12 билан баҳслаша олади.

Мутахассислар  Asus Zenfone 8 нинг фотосуратлар олиш имкониятини 120 балл билан баҳолашди, бу iPhone 12 (122 балл) билан қарийб баравар, Google Pixel 5 (120 балл) билан теппа-тенг ва қизиқроқ.

Asus Zenfone 8 смартфонида асосий қўшкамера ўрнатилган. Бош модуль — Sony IMX 686 (64 мегапиксел). Уни кенг бурчакли оптикага эга 12 мегапикселли Sony IMX 363 тўлдиради.

Камеранинг ижобий жиҳатлари сифатида яхши баланс, ранглар узатилиши ва оқ ранг баланси саналган. Бироқ аксарият суратларда экспозиция барқарор эмаслиги, ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда автофокуснинг имиллаб ишлаши каби минуслар ҳам йўқ эмас.

Asus Zenfone 8 ва бошқа смартфонларнинг суратга олиш имкониятлари ушбу ҳаволада батафсил солиштирилган.

ЎҚИНГ: 2013 ва 2021 йилги камерафонлар жанги: қайси бири кучлироқ?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.