SIM-картали Huawei Watch 2 кейинги ойда тақдим этилиши мумкин

SIM-картали Huawei Watch 2 кейинги ойда тақдим этилиши мумкин

IXBT нашрининг маълум қилишича, Хитойнинг Huawei компанияси 2015 йилда чиқарилган Huawei Watch ақлли соатининг янги версиясини февраль ойининг охирларида тақдим этиши мумкин.

Huawei Watch 2 спортга хос дизайнда ишланиши ва смартфонга уланмасдан қўнғироқларни мустақил амалга ошириши кутилмоқда. Албатта, бунинг учун соатда SIM-карта слоти кўзда тутилади. Шу билан бирга, соатга фитнес трекерлар ҳам ўрнатилиши мумкин. Ҳозирча соатнинг бошқа техник хусусиятлари ошкор этилмаган.

Катта эҳтимол билан ақлли соат MWC 2017 кўргазмасида кейинги ода намойиш этилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!