Симсиз қулоқчинлар бозори статистикаси

Симсиз қулоқчинлар бозори статистикаси

2021 йилда симсиз қулоқчинларнинг глобал бозори сотуви ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ўсиб, 299,6 миллион донани ташкил этди, дея хабар бермоқда Counterpoint тадқиқотчилари ўзларининг яна бир инфографикалари билан.

Унга кўра, бозор лидери бўлган Apple'нинг улуши ўтган йилгига нисбатан камайиб, деярли 26% га тушиб қолган. Иккинчи ўринда 9% бозор улуши билан Xiaomi бренди турибди. Учинчи ўринда эса, Samsung компанияси бозорнинг 7% улушини билан эгаллаган. Унинг янги модел симсиз қулоқчинлари оммани ўзига жалб қилиб, компания сотувларини ўтган йилгига қараганда 33% га ўстирган. Шунингдек, расмдан кейинги ўринларда UBL (4%), Skullcandy (4%), QCY (3%), JLab (3%), boAt (3%) брендлари ва бозорнинг деярли ярмини эса умуман бошқа брендлар эгаллаб турганини кўриш мумкин.

Мамлакатларга кўра, эса симсиз қулоқчинлар 29% бозор улуши билан Осиё мамлакатларида (Хитойдан ташқари) энг кўп сотилмоқда. Хитойнинг ўзи эса бозорнинг 16 фоизини эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда 27% бозор улушини Шимолий Америка, учинчи ўринда эса 21% бозор улушини банд қилиб турибди.

Шу билан бирга, симсиз қулоқчинлар бозорининг 36 фоизини 50 доллардан паст нархдаги маҳсулотлар банд қилган. Энг қиммат, 200 доллардан юқори бўлган симсиз қулоқчинлар бозори эса 16 фоизни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Samsung янги Onxy рангдаги Galaxy Buds 2 ва Buds Live қулоқчинларни тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.