Синмас ва букилмас ягона ўйин смартфони глобал бозорда: видеоси ва нархлари

  •   DiMaX
  •  590
  •  29.04.2021 10:56

Синмас ва букилмас ягона ўйин смартфони глобал бозорда: видеоси ва нархлари

«Устабузармон» видеоблогер куни кеча 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилган ҳамда уни қийнаган видеосини кўрсатган эди. Зак Нельсонга кўра, Xiaomi корпорациясининг ўйин қурилмаларига ихтисослашган бренди тақдим этган флагман – Black Shark 4 модели шунақа мустаҳкам экан.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер синаб кўрди: Galaxy S21 Ultra қанчалик мустаҳкам?

Хитойдаги анонсидан бир ой ўтиб, Black Shark 4 геймерофони глобал бозорга ҳам тақдим этилди. Ишлаб чиқарувчининг халқаро сайтида унинг саҳифаси пайдо бўлди.

Black Shark 4 смартфонининг тезкор/доимий хотираси 8/128 гигабайтлик варианти учун 499 АҚШ доллари (499 евро ёки 429 фунт стерлинг) миқдорида нарх белгиланган. Геймерларга мўлжалланган ушбу қурилманинг 12/256 гигабайтлигини эса $599/€599/£519 эвазига олиш мумкин.

Хитойда эса бу қурилманинг 6/128 ГБлик варианти 383 доллар, 8/128 ГБлиги – 415 доллар, 12/128 ГБлиги – 460 доллар ва 12/256 ГБлиги – 505 доллардан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» техноблогер 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфонларини эълон қилди (+видео)

Тўртинчи авлод «Қора акула»нинг очиқ савдоси 6 майда бошланади, ҳозир эса унга олдиндан буюртма очилган. Аввалдан буюртма қилган дастлабки 100 нафар харидорга Black Shark 4 FunCase ғилофи ҳамда Black Shark FunCooler кулери совға сифатида қўшиб берилади.

Мазкур геймерофон ҳамда унинг янада илғор – Black Shark 4 Pro версияси техник жиҳатлари билан мана бу хабаримизда танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Dimensity 1200 чипи ва 12ГБ тезкор хотирага эга Redmi K40 Gaming Edition смартфони тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!