Сирдарёда террорчилик ташкилотларини Telegram орқали тарғиб қилган қуролли гуруҳ аъзолари қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  459
  •  17.06.2021 08:41

Сирдарёда террорчилик ташкилотларини Telegram орқали тарғиб қилган қуролли гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Бу хусусда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Интернетдаги энг ваҳшиёна видеолар сайти ёпилди

Тезкор тадбир натижасида, интернет ижтимоий тармоқлари орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзолари интернетнинг Telegram мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар.

ЎҚИНГ: «Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинди

Ушбу тадбир давомида мазкур жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳрида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook’да экстремистик оқимга тарғиб қилган шахсларни ДХХ қўлга олди