Siri энди WhatsApp’даги сўнгги хабарларни ўқиб беради

Siri энди WhatsApp’даги сўнгги хабарларни ўқиб беради

Маълумки, iOS 10 операцион тизимида Siri овозли ёрдамчисига янги базавий функцияларни қўшиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш қулайлиги яратилган эди. Хоҳлаган илова яратувчилари смартфон фойдаланувчиларига ўз маҳсулотларини Siri орқали бошқариш имкониятини бериши мумкинлигидан фойдаланиб, WhatsApp мессенжери ишлаб чиқарувчилари овозли ёрдамчи тизимни ўз иловалари билан боғлаб қўйишди.

WhatsApp онлайн-чатининг сўнгги янгиланишидан сўнг Siri виртуал овозли ёрдамчиси жаҳоннинг энг оммалашган мессенжерини тўлиқ қўллаб-қувватлай бошлади. Энди фойдаланувчи Siri’га овозли буйруқ бериши билан виртуал ёрдамчи WhatsApp мессенжерига келган сўнгги хабарларни ўқиб беради.

Бунинг учун iOS 10.3 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимга эга айфон эгаларига илованинг 2.17.20 талқини керак бўлади. Унга рус ёки инглиз тилида «Hello, Siri, WhatsApp’даги сўнгги хабарларни ўқиб бер» дейиш кифоя.

WhatsApp Messenger’ни iPhone учун ушбу манзилда бепул юклаб олиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.