Сирли жонивор сурати интернет аҳлини ҳайратга солди – уни ҳатто Google ҳам танимади!

  •   DiMaX
  •  1492
  •  31.10.2018 17:52

Сирли жонивор сурати интернет аҳлини ҳайратга солди – уни ҳатто Google ҳам танимади!

Интернет фойдаланувчилари айрим ҳолларда қизиқарли, жумбоқли расмлар устида муҳокамалар қилиб туришади. Масалан, яқинда номаълум учар жисм жанубий музликларга қўнгани ҳақидаги хабар шов-шувга сабаб бўлганди.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: «Антарктидага ўзга сайёраликлар фазо кемаси қўнди!»

Роберт Магуайр исмли фойдаланувчи Twitter орқали битта жониворнинг суратини эълон қилди. Бир қарашда у қарғага ўхшаб кетса-да, аслида ундай эмас.

Яхшилаб қарасангиз, қарғанинг тумшуғига ўхшаб кўринган нарса аслида мушукнинг битта қулоғи эканлигини кўрасиз. Унинг битта кўзи худди қарғанинг кўзидек бўлиб кўриниб турибди, иккинчиси эса пастроқда.

Twitter фойдаланувчиларининг аксарияти, агарда Магуайр ўзи айтмаганида, расмдан мушукни топа олмасликларини тан олиб ёзишган. Айримлар уни «Шредингер мушуги» дейишган.

Нафақат одамлар, балки ҳатто «сунъий онг» ҳам бу расмдаги жониворни таний олмаган. Google Images сервиси уни Америка қарғаси, дея тавсифлаган.

Нима ҳам дердик, мушуклар ҳатто ниқобланишга ҳам уста...

ЎҚИНГ: Facebook'да iPhone акс этган қадимий сурат эълон қилинди