Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

  •   DiMaX
  •  1541
  •  25.01.2021 10:14

Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Android 11 (ёки Android R) талқинида дастурчилар смартфонни орқа панелига чертиш орқали бошқариш функцияси топишган эди. лекин операцион тизим тақдим этилганидан сўнг бу имконият унда йўқлиги маълум бўлган.

ЎҚИНГ: 15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Google компанияси мазкур функцияни энди Android 12 операцион тизим талқинида фойдаланувчиларга тарқатмоқчи. Дастлабки созламаларга кўра, гаджетнинг орқасига кетма-кет икки марта чертиш орқали Google Assistant овозли ёрдамчиси чақирилади:

Лекин «қўшалоқ тап» ишорасини бошқа амаллар учун ҳам белгилаб қўйса бўлади, масалан:

  • Скриншот олиш
  • Мультимедиа ижросини тўхтатаиб туриш/давом эттириш
  • Билдиришномалар панелини очиш
  • Охирги ишлатилган иловалар ойнасини очиш

Булардан ташқари, хоҳишга кўра, «қўшалоқ тап» функциясини ўчириб қўйиш ҳам мумкин бўлади.

Ушбу янги имконият Android 12 тизимли барча смартфонларга тарқатиладими ёки фақат Pixel туркумида бўладими – буниси ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!