Сиз ҳам «GAP»га қўшилинг ва Galaxy A21 ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1784
  •  27.11.2020 17:40

Сиз ҳам «GAP»га қўшилинг ва Galaxy A21 ютиб олинг!

Куни кеча Ucell уяли алоқа оператори 2021 йилнинг 28 февралигача давом этувчи 90 фоизлик чегирма эълон қилган эди. Энди эса у «Smart Mobile Group» МЧЖ билан ҳамкорликда «GAP» порталида акция бошлади.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Сизларга шуни маълум қиламизки, 25 ноябрдан то 4 декабргача (шу кунлари ҳам) «GAP» овозли кўнгилочар порталига акция эълон қилинади, унда бош соврин – Samsung Galaxy A21 смартфони, дейилади компания хабарида. Ютиб олиш учун 0750 қисқа рақамига 7 рақамини SMS-хабар тарзида юбориш ёки қўнғироқ қилиш орқали «GAP» сервисига обуна бўлиб, сиз акция иштирокчисига айланасиз.

Обуна бўлганда дастлабки 3 кун бепул, 4-кундан сервис пулли бўлиб, ҚҚС билан 505.20 сўмни ташкил этади. Сервисга қайтадан обуна бўлганда абонент тўлови обунанинг 1-кунидан ечиб олинади.

Ютуқли ўйин доирасида «COSCOM» МЧЖ абонентлари орасидан фақат бир нафар ғолиб аниқланади. Ғолиб сервисга 25 ноябрдан то 4 декабргача (шу кунлари ҳам) обуна бўлган акция иштирокчилари орасидан, «Smart Mobile Group» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган дастур ёрдамида тасодифий тартибда аниқланади.

Батафсил маълумотни https://smg.uz/#action сайтидан ёки +998 71 2051145 рақамидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Учта тариф режаси учун «Кузги сюрприз!» акцияси

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!