Сиз ҳам ушбу 28 та кенгайтмани юклаб олган бўлсангиз, дарҳол уларни ўчириб ташланг!

Сиз ҳам ушбу 28 та кенгайтмани юклаб олган бўлсангиз, дарҳол уларни ўчириб ташланг!

Хавфсизликка ихтисослашган Avast компаниясининг хабар беришича, уч миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчилари ўз қурилмаларига зарарловчи кодга эга 15 та Chrome, 13 та Edge кенгайтмаларини ўрнатиб олган. Бу ҳақда ZDNet сайти хабар бермоқда.

28 та кенгайтма таркибида қатор зарарловчи операцияларни амалга оширувчи код бўлган. Avast'нинг маълум қилишича, зарарловчи кодлар қуйидаги амалларни бажарган:

• фойдаланувчи трафикини рекламага йўналтириш;
• шахсий маълумотларни тўплаш;
• фойдаланувчи қурилмасига яна бошқа зарарли дастурларни юклаш.

Зарарли кодлар юқоридаги амалларнинг барчасини бажара олади. Лекин Avast мутахассисларининг айтишича, бошланган ушбу кампаниядан кўзланган асосий мақсад моддий даромад топиш учун фойдаланувчи трафикини рекламаларга йўналтириш бўлган.

«Учинчи томон доменига йўналтирилган ҳар бир трафик учун кибержиноятчиларга ҳақ тўланган», – дейди Avast'дагилар.

Ушбу кодлар илк бора ўтган ой аниқланган, лекин Avast'нинг таъкидлашича, кодларнинг баъзилари 2018 йилдан бери фаол бўлган. Ўшанда, фойдаланувчилар илк маротаба бошқа сайтларга йўналтирилаётганликлари ҳақида хабар берганди.

Avast'нинг Зарарли дастурлар бўйича тадқиқотчиси Ян Рубиннинг сўзларига кўра, мутахассислар ушбу кенгайтмалар аввалбошдан зарарли код билан яратилганми ёки код фақатгина кенгайтма маълум даражада оммалашганидан сўнг апдейт орқали қўшилганми — буни аниқлай олишмаган.

Зарарли кенгайтмаларнинг кўпи 10 минг мартадан ортиқ ўрнатиб олинган. Уларнинг кўпи facebook, Instagram, Vimeo ва Spotify каби ижтимоий тармоқлар/платформалардан мультимедиа контентини кўчириб олиш вазифасини бажарган.

Avast аниқланган ҳолат бўйича ҳам Google'га, ҳам Microsoft'га хабар берганини, компаниялар айни дамда вазиятни ўрганиб чиқаётганини айтган.

Қуйида Chrome учун чиқарилган зарарли кенгайтмалар рўйхатини келтириб ўтамиз:

• Direct Message for Instagram
• Invisible mode for Instagram Direct Message
• Downloader for Instagram
• App Phone for Instagram
• Stories for Instagram
• Universal Video Downloader
• Video Downloader for FaceBook™
• Vimeo™ Video Downloader
• VK UnBlock. Works fast.
• Odnoklassniki UnBlock. Works quickly.
• Spotify Music Downloader
• The New York Times News

Қуйида Edge учун чиқарилган зарарли кенгайтмалар рўйхатини келтириб ўтамиз:

• Direct Message for Instagram™
• Instagram Download Video & Image
• Universal Video Downloader
• Video Downloader for FaceBook™
• Vimeo™ Video Downloader
• Volume Controller
• Stories for Instagram
• Upload photo to Instagram™
• Pretty Kitty, The Cat Pet
• Video Downloader for YouTube
• SoundCloud Music Downloader
• Instagram App with Direct Message DM

Google ва Microsoft бирор хабар бергунига қадар, Avast фойдаланувчиларга кенгайтмаларни йўқ қилиш ва браузердан ўчириб ташлашни тавсия қилди.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.