Сиз ҳам Windows 11 интерфейсини ҳозироқ синаб кўра оласиз – уни ўрнатиш шартмас!

  •   DiMaX
  •  526
  •  16.08.2021 11:55

Сиз ҳам Windows 11 интерфейсини ҳозироқ синаб кўра оласиз – уни ўрнатиш шартмас!

24 июнь куни Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини намойиш этган эди. Яқинда эса унинг биринчи оммавий бета-версияси ҳам чиққан, биз унинг барча фойдаланувчилар ўрнатиб олишлари мумкин бўлган ҳаволасини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган.

Шунга қарамасдан, компьютерингиз юқоридаги талабларга мос келиш-келмаслигидан чатъи назар, Windows 11 тизимининг интерфейсини аллақачон ишлатиб кўришингиз мумкин. Бунинг учун операцион тизимни кўчириб олиш ҳам, ўрнатиш ҳам керак бўлмайди. Интернетга уланиш имкони ҳамда оддийгина браузер бўлса бас – булар эса ҳозирда муаммо эмас.

Хулласи калом, компьютерга ўрнатмасдан Windows 11 ишлатиб кўриш учун win11.blueedge.me манзилига ўтасиз. Шунда янги авлод операцион тизим интерфейси браузернинг ўзида очилади. Тўғри, унинг ишлаш тезлиги анча паст, аммо танишиб чиқиш учун етарли.

Эслатиб ўтамиз – браузерда очилувчи ушбу Windows 11 интерфейси тўлақонли тизим эмас, балки ўзига хос «эмулятора» вазифасини бажаради. Шу боисдан ундаги Edge браузери, Блокнот, Калькулятор каби дастурлар одатдагидек ишласа-да, иловалар дўконидан бирор нарса ўрнатиб ёки бирор файл яратиб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Уч йиллик ҳамёнбоп смартфонга Windows 11 ўрнатиб, унда афсонавий шутерни ўйнаб кўрсатишди! (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!