Сиз кутган имконият Telegram’га май ойида қўшилади!

  •   DiMaX
  •  512
  •  29.04.2021 17:41

Сиз кутган имконият Telegram’га май ойида қўшилади!

Telegram мессенжери куни кеча янгиланган, шунингдек, Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берган эди. Компания хабарида айтилишича, унда май ойида гуруҳли видеоқўнғироқлар функциясини ишга тушади, деб ёзади Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

«Май ойида овозли чатларимизга видео қўшамиз, бу эса Telegram’ни гуруҳли видеоқўнғироқлар учун кучли платформага айлантиради. Экрандан биргаликда фойдаланиш, шифрлаш, шовқинни босиш, стол компьютерлари ва планшетларни қўллаб-қувватлаш, сиз видеоконференцалоқанинг замонавий воситасидан кутган барча нарса тезлик ва шифрлаш билан биргаликда Telegram’да», – дейилади Павел Дуровнинг Telegram-каналидаги хабарда.

Айтиш керакки, Telegram’да видеоқўнғироқ функцияси ўтган йил августда пайдо бўлганди.

ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!