Сиз кутган хизмат Ягона порталга қайтди!

  •   DiMaX
  •  303
  •  12.03.2021 16:44

Сиз кутган хизмат Ягона порталга қайтди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати яна ёқилди. Бу хусусда ЯИДХП ўз Telegram-канали орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотномани онлайн усулда осон олинг! (видеоқўлланма)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2021 йилда янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Шу муносабат билан ЯИДХПда «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» давлат хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/325) қайта ёқилганлиги маълум қилинди.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!