Сиз кутган хушхабар: ниҳоят, Telegram’да гуруҳли видеқўнғироқлар ишга тушади!

  •   DiMaX
  •  1631
  •  25.04.2020 11:18

Сиз кутган хушхабар: ниҳоят, Telegram’да гуруҳли видеқўнғироқлар ишга тушади!

Telegram ойлик фаол фойдаланувчилари сони 400 миллион нафарга етди, бу эса бир йил олдингига нисбатан 100 миллионга кўпроқ. Мазкур мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг бу борадаги расмий мақоласи эълон қилинди.

ЎҚИНГ: ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Оригинал мақолани Telegram Uzbekistan канали ўзбек тилига ўгириб чиқарган ва унда шундай дейилади:

Ҳар куни камида 1,5 миллион янги фойдаланувчи Telegram’да рўйхатдан ўтади. Жилдлар, булут хотираси ва компьютердан кириш имконияти Telegram’ни карантин даврида масофадан туриб ишлаш ва ўқиш учун идеал воситага айлантиради. Telegram дунёда 20 дан ортиқ мамлакатларда энг кўп юклаб олинган ижтимоий тармоқ иловалари рўйхатида биринчи ўринда турганлигининг ажабланарли томони йўқ – дунё бўйлаб одамлар катта тезлик билан Telegram’га ўтишмоқда.

Telegram’нинг охирги 7 йил ичида ўсиши

Telegram’ни 7 йил аввал ишга туширганимизда, биз одамлар ҳар доим эркинлик ва сифатни чекловлар ва ўртамиёналикдан афзал кўради, деб ҳисоблар эдик. Telegram ва унинг эскироқ рақобатчилари орасидаги масофа қисқариши билан эски фикрларимиз тўғрилигига янада амин бўлмоқдамиз. Ақлли ва эркин бўлганлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

Келгусида нималарни режалаштирмоқдамиз? Айни пайтдаги бутун дунё бўйича яккаланиш видеомулоқот учун ишончли воситалар қанчалик етишмаётганини кўрсатди. 2020 йилда видеочақирувлар худди 2013 йилда хабарлар каби ҳаётнинг бир қисмига айланди. Хавфсизлик ёки қулайликни таклиф қиладиган иловалар мавжуд, лекин ҳар доим улардан бирини танлашга тўғри келади. Биз буни тузатишга умид қиламиз ва 2020 йилда хавфсиз гуруҳ видеочақирувларини ишга туширмоқчимиз.

У пайдо бўлиши билан, биз у ҳақида блогда ёзамиз. Шундай экан, сўрашни тўхтатинг. 😈

Янгиланган сўровномалар

Биз фойдаланувчилар билимларини синашлари учун Telegram сўровномаларга Викторина режимини январ ойида қўшган эдик. Охирги ҳафталарда Telegram History and Features каби @QuizBot орқали яратилган ўқув тестлари ва викториналари оммалашаётганини кузатдик. Бугунги янгиланиш викториналарнинг таълимга оид имкониятларини кенгайтиради.

Энди фойдаланувчилар викторина саволларига жавоб беришганида пайдо бўладиган изоҳларни қўшишингиз мумкин. Изоҳлар туфайли фойдаланувчилар хатоларидан ўрганиши мумкин бўлади, викториналар эса нафақат билимларини текшириш, балки ўрганиш имконини ҳам беради.

Қизиқарли факт: тинчлик рамзи сифатида дунё бўйлаб саёҳат қилувчи улкан резина ўрдак мавжуд. У кўрганларимиз ичида энг ёқимтой, энг даҳшатли нарса:

Масалан, Telegram History and Features бўйича ушбу тезкор тестни синаб кўринг.

@QuizBot орқали викторина яратилганида, саволлар учун жавоб бериш вақтини чеклаш мумкин – бу викториналарни янада қизиқарлироқ қилади, улардан талабалар гуруҳ чатларида имтиҳонга тайёрланиш учун тез-тез фойдаланилади. Янги анимацияли таймер билан ҳар бир иштирокчи унда жавоб бериш учун қанча вақт қолганини кўриши мумкин.

Ўқув тестлари тузувчилар учун 400 минг евро

Айни пайтда 2 миллиард ўқувчилар мактаблардан узоқда ва дунё онлайн таълим воситаларига жуда муҳтож. Биз бу муаммони ҳал қилиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун ўқув тестлари маълумотлар базасинини яратиш орқали ҳисса қўшмоқчимиз. Буни амалга ошириш учун бугун биз ўқув тестлари тузувчилар учун 400 минг евро соврин жамғармали танлов эълон қилмоқдамиз.

Иштирок этиш учун @QuizBot ёрдамида исталган қийинчилик даражасида исталган мавзуда, исталган тилда муаллифлик ўқув тестларини тузинг. Ўзбек тилида Ўрта асрлар Европа тарихидан тортиб, немис тилида Mikrobiologie für Expertenгача – саволларингизга керакли исталган медиафайлни қўшинг, лекин муаллифллик ҳуқуқига амал қилинг.

Танловга ариза топширган викториналар ички қидирувли каталогга қўшилади. Уларни сифати ва оммабоплиги асосида бир нечта босқичда эълон қиламиз. Биринчи босқич учун аризалар 15-майгача қабул қилинади.

Telegram жамоасидан ушбу ва бошқа танловлар @cонтест каналида эълон қилинади. Ўтган йилнинг ўзида биз танловлар ғолибларига 2 миллион евро тарқатдик. 💰

20000 та стикер

Telegram стикерлар учун улар биринчи марта эълон қилинганидан буён йиллар давомида машҳур бўлиб келди, лекин бугунгача барча энг яхши стикерларни бирдан кўришнинг иложи йўқ эди. Янги стикер каталогини кутиб олинг. У ерда охирги 5 йил ичида яратилган 20000 тадан ортиқ юқори сифатли Telegram стикерларини кўришингиз мумкин.

Стикерлар ҳаракатсиз бўлган вақтларни эслайсизми? Оқ-қора бўлганини-чи?

Бирор тўпламни топиш учун қидирувдан фойдаланишингиз мумкин ёки агар Стикерлар музейи тарихи бўйлаб саёҳат қилишни хоҳласангиз, рўйхат бўйлаб айлантиришингиз ва бугунги оммабоплардан бошлаб, ер юзида энг биринчи Stiker sapiens’ларгача қилишингиз мумкин.

Android’да янги бириктирмалар менюси

Android’да бириктирма менюсининг барча бўлимлари кенгаядиган ойнада очилади, улар менюни қулайроқ ва фойдаланиш учун осонроқ қилади. Шунингдек, улар анимацияли иконкалар билан тўлдирилди.

Бизга айниқса жойлашувни улашиш иконкаси ёқади. У яна ҳамма кўчага чиқишини сабрсизлик билан кутмоқда.

MacOS учун янгиланишлар

MacOS uchun Telegram фойдаланувчилари Улашилган медиафайлларга бевосита қайта дизайн қилинган профил саҳифаларидан кириши мумкин. Кўплаб жилдлари борларга Telegram Desktop услубидаги иконкалар билан жилд ён панели ёқиши мумкин.

Қуйидаги скриншот янгиланган илова ичидаги расм таҳрирлагичи орқали яратилган. Энди у расмларни юборишда ва таҳрирлашда уларга чизиш имконини беради:

Telegram қўллаб-қувватлаш хизмати томонидан исботланган: расмдаги тезкоқ қизил айлана минглаб сўзларга нисбатан АНЧА яхшироқ.

Нишонга аниқ уриш

Охирги янгиланишдан 🎲 эмодзисига қўшимча сифатида энди анимацияли нишон 🎯 эмодзиси орқали исталган чатда биринчи бўлиб нишонга уришга уриниб кўринг.

Идиш-товоқни ким ювишини қарор қилишнинг замонавий ва қизиқарли усули:

Умид қиламизки, ушбу янгиланиш сизларга – барча 400 миллион нафар фойдалаланувчиларимизнинг ҳар бирига ёқади.

2020 йил, 24 апрель,

Павел Дуров.

ЎҚИНГ: Telegram нега энди ҳукумат билан ҳамкорлик қиляпти? Дуров расман изоҳ берди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!