Сиз кутган янгилик: Chrome «оғир» рекламаларни блоклай бошлади!

  •   DiMaX
  •  541
  •  18.05.2020 11:41

Сиз кутган янгилик: Chrome «оғир» рекламаларни блоклай бошлади!

Google компаниясининг Chrome иловаси энг оммабоп, лекин тизим ресурсларини, тезкор хотирани ва процессор кучини энг кўп талаб этувчи браузер ҳисобланади. Бунинг устига, турли сайтлардаги бизга ёқмайдиган рекламалар вазиятни баттар чигаллаштиради.

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Лекин қидирув гиганти Chrome фойдаланувчиларини қайғуриб, ўз браузерида «оғир» рекламаларни блоклаш функциясини (ҳозирча тест режимида) ишга туширди. Унда блокланган реклама ўрнида «Реклама ўчирилди» ёзуви акс этади.

Google вакилларининг таъкидлашича, айрим рекламалар қурилманинг жуда кўп ресурсини, шу жумладан аккумулятор қуввати ва трафикни сарфлашини пайқаб қолишган. Бунақа реклама блоклари гаджетларнинг автоном ишлаш вақтига ва батареянинг яроқлилик муддатига салбий таъсир этишдан ташқари, тармоқни банд қилади; уларни очишга кетган трафикни ва вақтни ҳисобга олсак – улар жуда зарарли.

ЎҚИНГ: Смартфонлар экрани ўртасида чиқиб қоладиган бегона рекламаларни ўчириш усули

Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидаги ҳолларда Chrome рекламаларни блоклайдиган қилиняпти:

  • Процессор уни кўриб чиқишга 60 сониядан ошиқ вақт сарфлайдиган бўлса;
  • Тизим ресурсларининг 50 фоизини 30 сониядан ошиқ вақт сарфласа;
  • 4 мегабайтдан ошиқ трафик ишлатса.

Айни дамда бу чекловлар доирасига барча эълонларнинг фақат 0,3 фоизи тушади. Лекин айнан шуларга умумий рекламаларга сарфланадиган трафикнинг 27 фоизи ва процессор кучининг 28 фоизи тўғри келади!

Google Chrome’нинг десктоп версиясида ҳам, мобил иловасида ҳам рекламаларни блоклаш функцияси шу йилнинг охиригача тўлиқ ишга туширилади.

ЎҚИНГ: Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!