Сиз севган жанговар ўйинида олтинчи мавсум бошланди! (+трейлер)

  •   DiMaX
  •  528
  •  30.09.2020 12:22

Сиз севган жанговар ўйинида олтинчи мавсум бошланди! (+трейлер)

PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг, шу жумладан Call of Duty: Mobile’нинг ҳам омади чопган эди. Энди ушбу ўйиннинг бошқа платформалардаги версиясида янги сезон бошланди.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

Call of Duty: Modern Warfare ҳамда Warzone ўйинларининг олтинчи мавсуми кеча – 29 сентябрь куни кечқурун геймерларга тақдим этилган. Янги мавсум ўйинини компьютер, PlayStation 4 ҳамда Xbox One платформаларида аллақачон ўйнаш мумкин.

Унинг ишлаб чиқувчиси – Activision компанияси мазкур янгиланишнинг трейлерини эълон қилди.

Call of Duty: Warzone «шоҳона жанг»и олтинчи мавсумида Modern Warfare орқали таниш бўлган персонажлар – Фара Карим ҳамда Николай ҳам мавжуд. Шунингдек, бу ўйин харитасига олтита станцияли метрополитен ҳам киритилган. Булардан ташқари, унга янги харита ва режимлар, олдин мисли кўрилмаган қурол ҳамда Хэллоуинга бағишлаб махсус ивент ҳам қўшилган.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.