Сиз севган Need for Speed янги қиёфада қайтди! (+расмий трейлер)

  •   DiMaX
  •  1786
  •  06.10.2020 16:04

Сиз севган Need for Speed янги қиёфада қайтди! (+расмий трейлер)

Criterion Games томонидан илк ўйини 2010 йили тақдим этилган Need for Speed туркумини ҳозиргача геймерлар севиб ўйнашади. Унинг Need for Speed Heat талқини 2019 йили PlayStation ўйин консолларига энг кўп юклаб олинган ўйинлар рейтингига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик 5 муваффақиятли киберспортчи

Electronic Arts компанияси ушбу ўйиннинг яхшиланган қайта нашри – Need for Speed: Hot Pursuit Remastered анонсини берди. Унда юқори тезликдаги пойгалар ва полиция иштирокидаги қувишу қочишларга эга бўлган базавий ўйиндан ташқари, юклаб олинувчи қўшимча премиал контентлар ҳам бор. Булар қаторига: SCPD Rebel Racer Pack, Super Sports Pack, Armed & Dangerous Pack, Lamborghini Untamed Pack ҳамда Porsche Unleashed Pack киради.

Шунингдек, дастурчилар янги маҳсулотда турли моделлардаги консоллар ҳамда шахсий компьютерлар эгалари ўртасида мусобақалар уюштириш учун кроссплатформали мультиплеер ҳам қўшишган.

Ремастер яна янгича ютуқ турлари, автомобиллар ранглари, тўсиқлар, янгиланган фото режими, шунингдек, ўйин жараёнидаги турли элементларнинг яхшиланишларини ҳам ўз ичига олади.

Need for Speed: Hot Pursuit Remastered ўйинининг компьютерларга мосланган версияси сониясига 60 кадрлик бўлган 4K режимигача қўллаб-қувватлайди. Xbox One X ҳамда PlayStation 4 Pro приставкаларига мўлжалланган талқинлари эса сониясига 30 кадрлик 4K ҳамда сониясига 60 кадрлик 1080p режимларидан бирини танлаш имконига эга бўладилар. Nintendo Switch приставкасида эса ремастер сониясига 30 кадрлик 1080p режимида акс этади.

Ушбу ўйин 6 октябрдан компьютерларга (Origin ва Steam дўконлари орқали), Xbox One ҳамда PlayStation 4 консолларига, 13 ноябрда эса Nintendo Switch’ларга чиқади.

ЎҚИНГ: Сиз севган жанговар ўйинида олтинчи мавсум бошланди! (+трейлер)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!