Сиз узоқ кутган функция Android P талқинида бўлади!

  •   DiMaX
  •  2027
  •  13.06.2018 14:49

Сиз узоқ кутган функция Android P талқинида бўлади!

Android-қурилмалар учун тунги режимни фаоллаштириш функциясини фойдаланувчилар анчадан бери Google компаниясидан сўрашади. Қидирув гиганти ниҳоят бунга қулоқ солиб, операцион тизимнинг навбатдаги талқинида уни жорий этаётир.

ЎҚИНГ: Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)

Google хабарига кўра, Android тизимининг навбатдаги версияларида дисплей созламалари бўлими орқали тегишли функцияни ёқиш-ўчириш мумкин бўлади. Мазкур янгилик, айниқса, AMOLED-экранли қурилмалар эгаларига жуда асқотади. Ушбу опция уларда нафақат тунда кўзни асрашга хизмат қилади, балки аккумулятор қувватини ҳам тежайди.

Айни дамда тўқранг интерфейс мавзуси Google Pixel 2 смартфонлари эгаларига тақдим этилган. Аммо унда айнан қандай мавзуни ёқишни фойдаланувчилар мустақил танлай олмайдилар – улар ўрнига барчасини Android ҳал этади. Операцион тизим қурилмада иш столи учун танланган обой тасвирига боғлиқ ҳолда менюнинг ташқи кўринишини ўзи танлайди. Агарда бу сурат етарлича қора бўлса, меню ҳам унга мос бўлади.

Google операцион тизимга тўқранг – тунги режимни қўшганида, уни куннинг маълум бир вақтида ёки обой рангига қараб автоматик фаоллашиш-ўчиш функциясини ҳам қўшишидан умид қилиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Android P бета-версияси чиқди. Қайси смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин?