Сиз йўқлигингизда смартфонингизни ким олганини кўрсатувчи илова бор!

  •   DiMaX
  •  8459
  •  15.06.2019 14:50

Сиз йўқлигингизда смартфонингизни ким олганини кўрсатувчи илова бор!

Смартфонингизни код-парол ёки бармоқ изи сканери билан ҳимоялашга одатланмаганмисиз? Бирор жойда қолдириб кетиб, қайтиб келгунингизгача, ёки масалан, ухлаётганингизда уни кимдир очиб кўрган, дея шубҳаланасизми? Унда сизга шунақа вазиятларда асқотувчи бир дастурни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Телефонингизни топиб берувчи бепул Android-илова

Android-смартфонлар учун ишлаб чиқилган ушбу илова айнан «Телефонимни ким олган», яъни «Кто брал мой телефон» деб номланган. Унинг ишлаши ҳар гал смартфон блокдан чиқарилганида олд камера орқали суратга олишга асосланган.

Дастурнинг ўзига хосликлари:

1. Илова ишга туширилиши биланоқ унинг ишлаш принципи ҳақида лўндагина маълумот берилади.

2. Ундан фойдалана бошлаш учун бош менюдаги биринчи банд – «Экранни блокдан чиқариш мониторинги» («Мониторинг разблокировки экрана») опциясини ёқиб қўйиш кифоя.

3. Шуни ёқиб қўйгач, илова ишга тушади, уни ўчириб қўйсангиз ҳам фон режимида мониторингни олиб бораверади.

ЎҚИНГ: Ўғирланган смартфонни топса бўлади!

Энди сиз йўқлигингизда ёнингиздагилардан кимдир телефонингизни олиб кавлаштирса, буни тегишли сурат орқали аниқлай оласиз. Смартфон олд камераси орқали туширилган ушбу расмлар махсус папкада сақланади ва уларни «Телефонимни ким олган» дастури орқали кириб кўришингиз мумкин. Бошқалар кўра олмаслиги учун илованинг ўзини парол билан ҳимоялаш функцияси ҳам бор.

Хўш, қизиқиб қолдингизми? Унда «Телефонимни ким олган» иловасини мана мана бу ҳавола орқали Google Play каталогидан юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone, Android смартфон йўқолса, қандай қилиб излаш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!