Сизни энг кўп кузатувчи иловалар ва улар ўрнига хавфсиз муқобиллар

  •   DiMaX
  •  534
  •  07.06.2021 16:58

Сизни энг кўп кузатувчи иловалар ва улар ўрнига хавфсиз муқобиллар

Яқинда pCloud мутахассислари турли мобил иловаларни ўрганиб чиқиб, смартфон ресурсларини энг кўп сарфлайдиган 50 та илова рўйхатини эълон қилишган эди. Энди эса Surfshark номли VPN-провайдер iOS тизими учун ишлаб чиқилган иловаларнинг қайсилари фойдаланувчи шахсий маълумотларини қанчалик кўп тўплашини ўрганди.

ЎҚИНГ: Компьютер ва смартфонлар учун энг яхши 11 та текин VPN иловаси

Surfshark мутахассислари иловаларни турли тоифаларга ажратиб, шулар орасидан фойдаланувчининг шахсий маълумотларини энг кўп ва энг кам кавлаштирадиганларини эълон қилишган. Қуйидаги суратда илова остидаги «тасма» қанчалик узун бўлса – у шунча кўп маълумот тўплайди; қанча кўп ранглар бўлса – илова шахсий маълумотларнинг шунча кўп турларини ўғирлайди.

Кўриб турибсизки, хабар алмашиш ва видеоқўнғироқлар иловалари орасида Facebook Messenger энг кўп, Cisco Webex Meetings эса баридан кам шахсий маълумотларингизга қизиқади. Ижтимоий тармоқлар орасида ҳам Facebook энг кўп миқдорда ва турдаги маълумотларингизни олади, Clubhouse эса – энг кам.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Surfshark экспертлари яна айнан қайси тоифаларга мансуб iOS-иловалар энг кўп шахсий маълумотларингизни йиғишини ҳам ўрганиб чиқишган. Унинг натижаларига кўра, энг «қизқувчан» бешта тоифа қуйидагилар экан:

  1. Ижтимоий тармоқлар
  2. Таом элтиб бериш иловалари
  3. Харид иловалари
  4. Танишув иловалари
  5. Тўлов иловалари

Фойдаланувчининг шахсига оид маълумотларни кўп ҳам кавлаштирмайдиган беш тоифа эса қуйидагича:

  1. Браузерлар
  2. Фото таҳрир иловалари
  3. Болалар иловалари
  4. Почта клиентлари
  5. Об-ҳаво иловалари

Яна бир қонуниятни ҳам ёдда тутиш даркор: энг оммалашган иловалар энг кўп маълумотларингизни тўплайди. Зеро, уларни реклама берувчиларга сотиш орқали катта аудиториядан мўмай даромад олишади.

ЎҚИНГ: Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!