Сизни Facebook кузатувидан ҳимояловчи кенгайтма!

  •   DiMaX
  •  1529
  •  28.03.2018 16:35

Сизни Facebook кузатувидан ҳимояловчи кенгайтма!

Куни кеча хабар берганимиздек, Facebook компанияси ўз мобил иловалари орқали фойдаланувчиларнинг ҳатто телефон қўнғироқлари ва SMS-хабарларини ҳам кузатиб келаётган экан. Бундан ташқари, ушбу тармоққа ҳар қандай браузердан кирганингизда ҳам у сизнинг интернетдаги ҳаракатларингизни таъқиб этиб боради.

ЎҚИНГ: Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

Аммо энди Facebook кузатувидан ҳимояланишнинг осон йўли топилди: Mozilla томонидан Firefox браузери учун ишлаб чиқилган кенгайтмани ўрнатиб олсангиз бас. Facebook Container деб номланувчи ушбу плагин ижтимоий тармоққа кираётганингизда, уни изоляцияланган алоҳида варақа (вкладка)да очади. Натижада Facebook сизнинг интернетдаги бошқа ҳаракатларингизни таъқиб эта олмайди. Бунинг оқибатида у сизнинг интернет-кўникмаларингизни эслаб қола олмайди, қайси сайтларга киришингизни билолмайди ва пировард натижада шахсга йўналтирилган рекламани ҳам камроқ кўрсатади.

ЎҚИНГ: Интернетдаги анонимлик учун махсус браузерлар

Firefox браузерингизга Facebook Container плагинини юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтасиз. Ўрнатиб олганингиздан сўнг, бу кенгайтма Facebook’нинг браузерда сақланиб келаётган барча cookie-файлларини ўчиради.

Энди ижтимоий тармоқнинг ўзи ҳам, бошқа сайтлардаги «Улашиш» («Поделиться» ёки «Share») тугмачалари орқали очиладиган варақалар ҳам махсус мовий рангда ажратиб кўрсатилади. Бу эса ушбу варақалар бошқаларидан изоляцияланганлигини англатади.

Шу кенгайтмани Firefox браузерингизга ўрнатиб қўйсангиз, Facebook сизнинг бу браузер орқали интернетда кезишларингизни таъқиб эта олмайди. Лекин ундан янада яхшироқ халос бўлиш учун қуйидаги мақолада кўрсатилган амалларни ҳам бажаришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Facebook кузатувини чеклаймиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!