Сизнинг орқангиздан ҳам келишади: компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

  •   Saroy
  •  1064
  •  02.08.2018 10:42

Сизнинг орқангиздан ҳам келишади: компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

Эҳтимол, эшитган бўлсангиз керак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (ЖСТ)  компьютер ўйинига тобеъликни касаллик, деб ҳисобламоқда. Бу гапни эшитиб,  ҳазил иборалар ҳаёлингизга келса керакда: «Бизнинг PUBG/«Танк» ўйини  ишқибози беморимиз қаерда?». Ҳазил эмас, бундай беморларни ҳозирданоқ мажбуран даволашмоқда. Бир кун келиб оқ ҳалатлилар  сизни компьютер ўйинлари сабабли клиникага олиб кетгани келса, бунинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Айрим мамлакатларда шундай қилишаяпти ҳам.

ЖСТ компьютер ўйинига берилишни расман касаллик деб тан олди.  Хўш нима учун бундай қарорга келинди?

ЎҚИНГ:Overwatch геймерлари 12 миллион доллар йиғишди: маблағ кўкрак бези саратонига қарши курашишга йўналтирилади

Ташкилот  тарқатган маърузада таъкидланадики,  ўйин ишқибозлари  ўйин частотасини,  сеанснинг бошланиши ва тугашини,  давомийлигини  назорат қила олмай қолади.  “Ўйинга берилиш” диагнози   кишида бир йил мобайнида  шундай ҳаёт тарзи кузатилса қўйилади ва бу кишига бошқа соҳалардаги фаолиятида ҳалақит беради.  Дунё бўйича  ушбу муаммога жуда жиддий қаралмоқда. Масалан Лондондаги касалхоналарнинг бирида яқинда тармоқлар касаллигига йўлиққанларга мўлжалланган  наркология маркази очилди.  У ерда компьютер ўйинларига берилган  беморларни даволаш билан шуғулланилади.

Биласизми, Хитойда 350 миллион нафар геймер бор, бу АҚШ аҳолисидан ҳам кўп, дегани.  Хитой ҳукумати ушбу муаммони “учинчи опиум уруши” деб атамоқда.

ЎҚИНГ:PlayStation Store’да мавсумий нархлар арзонлашуви бошланди

Хитойлик ота-оналар ўсмирларнинг ўйинга тобеълигини турли йўллар билан даволашга ҳаракат қилмоқда. У ерда  оғир меҳнат қилдириб даволайдиган тарбиявий муассасалар жуда оммалашиб бормоқда.

Ўйинга табеъликга қарши курашда яна бир ўзига хос  чора, бу хакерларни ёллашдир, дейилади хабарда. Масалан, хакерлар  замонавий онлайн-ўйинларда  мавжуд бўлган вертуаль мукофотларни ўчириб юборади ва геймернинг  ҳафсаласини пир қилиб, уни ўйиндан совутишга ҳаракат қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!