Skype энди WhatsAppда?!

Skype энди WhatsAppда?!

Айни пайтда WhatsApp, Google Hangouts ва бошқа мессенжерлар фойдаланувчилари Skype га тўғридан-тўғри боғланишлари мумкин. Ҳозирча бундай имконият мессенжернинг АҚШлик фойдаланувчилари учун амалда, холос. Кейинроқ бошқа мамлакатларга ҳам жорий қилинади, дейди мутасаддилар.

Янги имкониятни амалда қўллаш учун фойдаланувчининг Skypeдан махсус ҳаволани олиши талаб этилади. У орқали кирилиб, Skypeнинг веб-версиясига авторизация қилинади. Шундан сўнг унга алоқа имконияти берилади.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, функция Windows, Mac, Android и iOS, шунингдек, месенжерларнинг веб-версияси фойдаланувчилари учун ҳам амалда бўлади. Мақсад VoIP-телефония фойдаланувчиларини ўз томонига ағдариб олиш.

Ҳозирги вақтда дунёнинг энг машҳур мессенжери QQ хизмати бўлиб, у Хитойнинг Tencent интернет-компаниясига тегишли. Компания рекордни кўп сонли ахолига эга Хитой бозорида қўйган.

Бугунга келиб QQ фойдаланувчилари сони 843 миллион нафарни ташкил этади. 800 миллионлик фойдаланувчиси билан иккинчи ўринни WhatsApp эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Facebook мазкур мессенжер лойиҳани ўтган йили 18 миллиард долларга сотиб олган эди. Айнан Facebook Messenger 3 ўринни банд этиб турибди. Унинг фойдаланувчиси 700 миллион нафарни ташкил этади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!